Самарқанд вилояти Адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
04 Март 2019
13161Бугун, 4 март куни Салоҳиддин Самадович Нуриев Самарқанд вилояти Адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Салоҳиддин Самадович Нуриев 2014-2018 йилларда Наманган вилоятида ҳамда 2018 йилдан бугунги кунга қадар Қашқадарё вилоятида адлия бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
Бу лавозимда бугунгача Акрам Ўтамуродович Халилов фаолият олиб борган. Акрам Халилов Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказига раҳбар этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ҳисоб палатасининг собиқ раиси Музраф Икрамов Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаганди.