Салвадорда футбол ўйинида юз берган тиқилинчда 12 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Салвадордаги Кускатлан стадионида футбол ўйини вақтида содир бўлган тиқилинчда камида 12 киши ҳалок бўлди, 100 киши жароҳат олди. Бу ҳақда “La Prensa Grafica” газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув бошланиши олдидан электрон чипталарни қайта сотиш ташкил этилган. Бунинг оқибатида ўйинга режалаштирилганидан кўпроқ одам келган.

“Бутун спорт мажмуасида фақат иккита очиқ эшик бор эди. Ташқарида бўлган одамлар ичкарига киришни хоҳлашди, ҳаммаси бизга босим ўтказишди”, дейди тиқилинч гувоҳларидан бири.

Тиқилинчдан сўнг ўйин тўхтатилган.

Салвадор миллий гвардияси директори чипталарни қайта сотиш бўйича тергов бошланишини маълум қилган.

"Жиноятчилар ким бўлишидан қатъи назар, улар жазосиз қолмайди", дейди мамлакат Президенти ўзининг Twitter саҳифасида.


Мақола муаллифи

Теглар

футбол тиқилинч Салвадор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг