Сақоқушни ўлдирган овчига маъмурий баённома расмийлаштирилди
Жамият
−
02 Февраль 2023
6701Жиззахда Қизил китобга киритилган сақоқушни ваҳшийларча ўлдирган фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бу ҳақда Жиззах вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.
“Ҳозирда, фуқарога нисбатан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими томонидан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган бўлиб, судга ошириш чоралари кўрилмоқда”, дейилади баёнотда.
Маълум бўлишича, фуқаро Э.Д “Айдар-Арнасой” кўллар тизими ҳудудида 1 дона Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган сақоқушни ўлдириб, хайвонот дунёсига 15 млн. сўм зарар етказгани аниқланган ва ҳолат назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов вазирлик сақоқушни ўлдирган шахсга нисбатан қонуний чора кўришини айтган эди.
LiveБарчаси