Сақоқушни ўлдирганларга қонуний чора кўрилади — Азиз Абдуҳакимов
Жамият
−
02 Февраль 2023
8205Аввал хабар берганимиздек, ижтимоий тармоқларда Қизил китобга киритилган сақоқуш ваҳшийларча ўлдирилганлиги акс этган видео тарқалганди. Табиат ресурслари вазирлиги сақоқушни ўлдирган шахсга нисбатан қонуний чора кўради. Бу ҳақда вазир Азиз Абдуҳакимов Facebook'даги саҳифасида маълум қилди.
Табиат ва ресурс вазирлигининг “Айдар-Арнасой” кўллар тизими бўлими давлат инспекторлари ҳамда ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбирда ҳолат Жиззах вилоятининг Арнасой туманида жойлашган кўлда содир бўлгани ва фуқаро Э.Д. бир бош сақоқуш (пеликан)ни қармоқ ёрдамида ушлаб, нобуд қилгани аниқланган.
Мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ҳамда “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида” ги қонунлари талаблари бузилган.
"Сақоқуш (пеликан) Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган тур бўлганлиги сабабли ҳуқуқбузарга нисбатан қонуний чора кўриш ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарарни ундириш мақсадида тўпланган ҳужжатлар тегишли прокуратура органларига тақдим этилган", деб ёзади вазир.
LiveБарчаси