Жиззахда браконьер Қизил китобга киритилган сақоқушни овлаб, ўлдирди (видео)
3-саҳифа
−
01 Февраль 2023
12275Жиззах вилояти Арнасой туманининг “Золотой мост” деган ҳудудида фуқаро томонидан Қизил китобга киритилган пушти сақоқуш овланган. Воқеа акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Экожурналист Наргис Қосимованинг айтишича, сақоқоқушлар “Заиф, қисқариб бораётган, учиб ўтувчи-уяловчи тур ҳисобланиб, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг (ТМХИ) Қизил рўйхатига киритилган.
Маълумотларга кўра, сақоқуш йирик текислик сув ҳавзаларида яшайди. 1960-йилларда Жанубий Оролбўйида учраши одатий ҳол бўлган. Бироқ, ҳозирда мазкур қушларнинг Ўзбекистондаги сони атиги 7 мингтага яқин. Сақоқушларнинг 500–700 жуфти (дунёдаги популяциясининг 2–3 %и) уялайди. Бир неча юзтаси қишлайди, галанинг қолган аъзолари эса бошқа минтақаларга учиб кетади. Кўчиб ўтиш йўлидаги асосий ҳудуд – Денгизкўл кўли ҳисобланади.
“Бу қушларни овлаш тақиқланган. Буюртмахоналарда уялаш жойларида (Судочье к.), кўчиш, учиб ўтиш ва қишлаш даврида (Арнасой, Қорақир, Денгизкўл к.) муҳофаза қилиниши кераклиги Бонн конвенциясининг I иловасига киритилган. Табиат ресурслари вазирлиги экоинспекторлари браконьерни топиб, жазога тортишади, деган умиддамиз”, деган Қосимова.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда браконьерлар Қизил китобга киритилган 13 бош жайронни отиб ўлдиргани ҳақида хабар бнрган эдик.
LiveБарчаси