Курс UZS

USD

12 993.15

-10.8

EUR

13 619.42

65.4

RUB

143.87

0.67

Саидов Эрдўғанга Мирзиёевнинг мактубини топширди

Олам

image

Бугун, 29 январь куни расмий ташриф билан Туркия пойтахти Анқара шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ушбу мамлакат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашди. Бу ҳақда вазир ўз Telegram-каналида маълум қилди.

“Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиздан хурсандмиз”, деб ёзади Саидов.

Шунингдек, у Туркия раҳбарига Президент Шавкат Мирзиёевнинг салом ва мактубини етказганини маълум қилган.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг энг самимий саломлари ва мактубини етказдик. Раҳбарларимиз ўртасида ўрнатилган биродарлик ришталари ҳар бир соҳада яқин ҳамкорлик қилиш учун энг мустаҳкам пойдевор яратмоқда. Минг йиллик тарих, анъана ва урф-одатлар билан боғлиқ бўлган халқларимиз фаровон келажакни барпо этиш йўлида бир-бири билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда”, дея ёзади вазир.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 январь куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида Озарбайжон, Туркия ва Ўзбекистон Ташқи ишлар, Иқтисодиёт-савдо ва Транспорт вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтган ва учрашувнинг якуний декларацияси имзоланганди. Декларация транспорт ва минтақавий коммуникациялар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган комплекс Ҳаракат режасини ўз ичига олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўған Бахтиёр Саидов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг