Курс UZS

USD

12 993.15

-10.8

EUR

13 619.42

65.4

RUB

143.87

0.67

Анқарада Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия вазирлари учрашди

Олам

image

Бугун, 29 январь куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида Озарбайжон, Туркия ва Ўзбекистон Ташқи ишлар, Иқтисодиёт-савдо ва Транспорт вазирларининг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди ва учрашувнинг якуний декларацияси имзоланди. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълумотга кўра, декларация транспорт ва минтақавий коммуникациялар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган комплекс Ҳаракат режасини ўз ичига олади.

Ҳужжатда қуйидаги муҳим бандлар қайд этилган:

  • Мамлакатлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга масалалар бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга содиқликларини тасдиқлайди;
  • Суверенитет ва ҳудудий яхлитликка қарши қаратилган уринишларга қарши курашда биргаликдаги ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга келишиб олинди;
  • Иқтисодиёт, савдо, инвестициялар, логистика, инфратузилма, рақамлаштириш, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши каби муҳим соҳаларда мавжуд салоҳиятни тўлиқ ишга солиш мажбурияти олинди;
  • Ўрта коридорнинг самарадорлиги ва рақобатбардошлигини оширишга чақирилди;
  • Озарбайжоннинг Қорабоғ ва Шарқий Зангазурда олиб бораётган тиклаш ва миналардан тозалаш ишларини қўллаб-қувватлаш билдирилди;
  • Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) доирасида иқтисодий, савдо, транспорт ва иқлим масалаларидаги ижобий ўзгаришлар ва ҳамкорликка ёрдам бериш мақсадида ўзаро ҳаракатлар йўлга қўйилди;
  • Озарбайжоннинг COP29 ва Осиёда ўзаро ишонч чоралари бўйича кенгаш (CИCА)га раислиги олқишланди;
  • ТДТ доирасида Афғонистон хавфсизлиги ва тараққиётига ягона ёндашув муҳим экани таъкидланди, бу Марказий Осиёдаги барқарорлик учун муҳим омил сифатида қайд этилди;
  • Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича эълон қилинган қарорни олқишлаш, уни қатъий бажаришга чақириш ва Исроил-Фаластин можаросини икки давлат принципига асосланган ҳолда ҳал этишни қўллаб-қувватлаш билдирилди.

Маълумот учун, ушбу учрашувда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов иштирок этди. У учрашувдан сўнг уч давлат Ташқи ишлар вазирларининг қўшма матбуот анжуманида Трансафғон темирйўли глобал таъминот занжирининг бир қисми бўлишини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистондан Туркия ва Озарбайжон компанияларининг янги бозорларга чиқиши учун транспорт-логистика маркази сифатида фойдаланиш стратегияси муҳокама қилинди.

Вазир Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Озарбайжон, Грузия, Туркия, Европа давлатлари халқаро мултимодал юк ташиш йўлаги имкониятларидан кенг фойдаланиш орқали юк ташиш ҳажмини ошириш юзасидан фикр алмашилганини таъкидлади.

“Учрашувдаги асосий мавзулардан бири трансафғон темирйўли қурилиши истиқболи бўлди. Келажакда ушбу йирик лойиҳанинг амалга оширилиши нафақат Марказий ва Жанубий Осиёни боғлайди, балки глобал таъминот занжирининг бир қисми бўлади, дейди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ўзбекистон Озарбайжон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг