Саида Раметова ҳақида тарқалган гапларга аниқлик киритилди
Маданият-санъат
−
25 Сентябрь 2020
77136Ижтимоий тармоқлар – Telegram, Facebook, Instagram’да Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарларга ойдинлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Ўзбек миллий академик драма театри маъмурияти ва актрисанинг яқинлари билан боғланди.
Театр маъмурияти ва актрисанинг яқинларига кўра, айни вақтда Саида Раметова даволанишни давом эттирмоқда. Унинг саломатлиги жойида. Ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган хабарлар ёлғон.
Маълумот ўрнида, Туркияда “Жалолиддин Мангуберди” сериалида суратга тушган Саида Раметова Тошкентга қайтгач, кўкрак бези саратонига чалинганини маълум қилганди. Шу заҳотиёқ актриса даволанишни бошлаган.
У айни вақтда Тошкентда. Жорий йилнинг 21 сентябрь куни 63 ёшини қаршилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 27 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони билан Саида Раметова "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланди.
LiveБарчаси