Саида Мирзиёева Жеймисон Грир билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 25 июнь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили, элчи Жеймисон Грир билан учрашди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Ўтган бир йил давомида биргаликда жуда салмоқли ишларни амалга оширдик, бунинг натижасида алоқаларимиз янги босқичга кўтарилди”, дейди Президент Администрацияси раҳбари.

Унинг билдиришича, яқин кунларда ўзаро савдо ва инвестицияларни рағбатлантириш тўғрисидаги битим имзоланишини кутилмоқда.

“Ўзбекистонга ҳамда икки томонлама ҳамкорлигимизга кўрсатаётган юксак эътибори учун элчи жанобларига миннатдорлик билдираман”, дейди Саида Мирзиёева.

Маълумот учун, жорий йилнинг апрель ойида Саида Мирзиёева АҚШга ташрифи чоғида ҳам Жеймисон Грир билан учрашган эди. Ўшанда америкалик инвесторларнинг Ўзбекистонга нисбатан ортиб бораётган қизиқиши муҳокама қилинган. Шунингдек, икки томонлама савдо муносабатларини ўзаро манфаатли асосда тартибга солувчи келишувлар устида иш олиб борилаётгани билдирилганди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жеймисон Грирни қабул қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг