Саида Мирзиёева Венада Гутерришнинг ўринбосари билан учрашди
Жамият
−
01 Июнь 1194 1 дақиқа
Бугун, 1 июнь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Венада БМТ Бош котиби ўринбосари, ташкилотнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ ГЖБ) ижрочи директори этиб янги тайинланган Моника Жума билан учрашди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг билдиришича, мулоқот давомида Ўзбекистоннинг БМТ ГЖБ билан ҳамкорлиги, гиёҳвандлик таҳдидларига қарши курашиш масалалари ҳамда 2026 йил апрель ойида ушбу глобал муаммога бағишлаб ўтказилган Самарқанд халқаро форумидан сўнг амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинган.

Шунингдек, Саида Мирзиёева аёллар, болалар ва ёшлар ҳимоясига қаратилган сайд-ивентимизни қўллаб-қувватлагани учун Моника Жумага миннатдорлик билдирган. Ўзбекистон ушбу тадбирни бугун БМТ Жиноятчиликнинг олдини олиш комиссиясининг 35-сессияси доирасида ўтказган.
“Биз БМТ ГЖБ билан хавфсизлик, адолат ва барқарор тараққиёт борасида шерикликни янада ривожлантиришга тайёрмиз”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саида Мирзиёева Австриянинг Вена шаҳрида БМТ Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов комиссиясининг 35-сессиясида иштирок этгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси