Саида Мирзиёева Путиннинг одами билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 15 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мамлакатда амалий ташриф билан бўлиб турган Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко учрашув ўтказди. Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Унинг билдиришича, учрашувда икки давлат раҳбарлари ўртасидаги келишувларнинг амалдаги ижроси муҳокама қилинган.

“Савдо, иқтисодиёт, энергетика ва IT соҳаларидаги қўшма лойиҳалар эътибор марказида бўлди. Президентлар Администрациялари ўртасида таълим, бандлик ва ёшлар сиёсати каби йўналишларда алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам алоҳида кўриб чиқилди”, дейди Саида Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сергей Кириенко бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани ҳақида хабар берилган эди. Учрашувда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш доирасида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева Президент Администрацияси Сергей Кириенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг