Сафарбарлик сабаб қанча одам Россиядан “қуён бўлгани” очиқланди

Олам

image

Россияда сафарбарлик бошланган 21 сентябрдан бери 600-700 мингга яқин одам мамлакатни тарк этди. Бу ҳақда “Forbes” журнали президент маъмуриятидаги суҳбатдошининг сўзларига таяниб, хабар берди.

Кремлнинг ҳисоб-китоблари билан таниш бўлган яна бир манбанинг нашрга айтишича, сафарбарлик бошланганидан бери деярли бир миллион одам Россияни тарк этган.

Президент маъмуриятидаги “Forbes” манбасининг қайд этишича, қанча одам сайёҳлик мақсадида мамлакатни тарк этганини ҳисоблаш мумкин эмас.

Очиқ маълумотларга кўра, сафарбарлик бошланганидан кейин 300 мингдан ортиқ одам Россияни тарк этган, деб ёзади “Верстка”.

21 сентябрдан 4 октябргача 200 минг россиялик Қозоғистонга чиқиб кетди. 21-29 сентябрь кунлари Грузияга деярли 69 минг киши, кейинги кунларда эса кунига олти мингга яқин киши чиқиб кетди. 21 сентябрдан 3 октябргача Финляндияга деярли 66 минг россиялик чиқиб кетди. 22-28 сентябрь кунлари 6268 нафар руслар Мўғулистонга кетди. Қирғизистонда 21 сентябрдан 28 сентябргача 3526 нафар россиялик мамлакатда рўйхатдан ўтган.

Шунингдек, Россиянинг айрим аҳолиси сафарбарлик бошланганидан кейин Арманистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркия, Миср ва Бирлашган Араб Амирликларига борган, бироқ қанча русларнинг бу мамлакатларга киргани ҳақида очиқ маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 сентябрь куни Россия Президенти Владимир Путин мамлакатда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, 300 минг киши, биринчи навбатда, жанговар тажрибага эга ва қўшинлар учун зарур бўлган ҳарбий рўйхатга олиш ихтисослиги бўйича сафарбар қилинади.

Шойгунинг маълум қилишича, бугунгача 200 минг киши армия сафига қўшилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

361

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made