Садир Жапаров масжидда ифторлик қилиб берди (фоторепортаж)

Олам

image
0:00
0:00
download

Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров марказий масжидда намоз ўқиб, барча келганлар учун ифторлик қилиб берди. Бу ҳақда кеча, 7 апрель куни давлат раҳбари Матбуот котиби Эрбол Султонбоев хабар берди.

Таъкидланишича, Садир Жапаров йиғилганлар даврасида қисқа нутқ сўзлаб, барчани Муқаддас Рамазон ойи билан табриклаган.

Президент муқаддас ойда Қирғизистон халқи ўзларининг яхши амалларини кўпайтириб, оилалар ҳамда жамиятдаги тинчлик ва дўстлик янада мустаҳкамланишини тилаган.

Шунингдек, Жапаров Рамазон ойи инсоннинг маънавий ва ҳар томонлама покланишига ҳисса қўшадиган ва қадриятлар улуғланадиган махсус вақтлигини урғулаган.

“Қирғизларнинг барча яхши ниятлари ва энг яхши фикрлари амалга ошсин!”, дея дуо қилган Президент Жапаров.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Рамазон Садир Жапаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made