Садир Жапаров Хитойга боради
Олам
−
23 Март 2023
3005Қирғизистон Президенти Садир Жапаров жорий йилнинг май ойида Хитойга боради ва у ерда “Хитой-Марказий Осиё” биринчи саммитида иштирок этади. Бу ҳақда бугун, 23 март куни Хитойнинг Қирғизистондаги элчиси Ду Дэвэнь матбуот анжуманида айтиб ўтди.
Дипломатнинг айтишича, ҳар икки томон Жапаровнинг Пекинга бўлажак ташрифига катта аҳамият бериб, тегишли тайёргарлик тадбирларини фаол олиб бормоқда.
Жапаров олтита давлат раҳбарлари иштирок этиши кутилаётган “Хитой-Марказий Осиё” биринчи саммитида иштирок этади. Саммит доирасида минтақа мамлакатлари ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик механизмлари ишлаб чиқилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, 2022 йил январь ойида Хитой ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ХХР ва Марказий Осиёнинг бешта давлати: Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган виртуал саммит ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хитой Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарларига Наврўз муносабати билан йўллаган байрам табригида ҳам уларнинг саммитдаги иштирокини интиқлик билан кутаётганини ёзган эди.
LiveБарчаси