Сабр-тоқат қилинг – “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Москва - Тошкент йўналишидаги барча қатновларни тўхтатди
Жамият
−
18 Март 2020
5864“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Москва - Тошкент йўналиши бўйича барча мунтазам қатновларни бекор қилди.
Айни пайтда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнингн Москва - Тошкент йўналиши бўйича бекор қилинган қатновларига мавжуд бўлган чипталарни топширишни истаган барча йўловчиларга шу чипталар сотиб олинган жойларда маблағларни қайтариш амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, чегараларнинг очилиши ва парвозларга рухсат берилишидан сўнг чипталарни ҳар қандай санага қайта бронлаш имконияти мавжуд.
“Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва сабр-тоқат қилиб вазиятни тушунишингизни сўраймиз”, дейилади МАК хабарида.
Компания тарқатган хабарда қайд этилишича, Москва - Тошкент йўналиши бўйича чартер қатновлари амалга оширилади. Бу ҳақда эса қўшимча маълумот берилади.
“Ҳозирги вақтда авиакомпания вакиллари ушбу вазиятни ҳал қилиш устида иш олиб бормоқда ва шу вазият туфайли юзага келган қийинчиликларни бартараф этиш учун барча имкониятларини ишга солмоқда”, дейилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириш билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилгандан кейин Ҳукумат қарорига биноан Ўзбекистонга ва мамлакатдан амалга ошириладиган барча авиақатновлар тўхтатилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов QALAMPIR.UZ'га қўшни мамлакатлар ва Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари махсус рейсларда Ватанга олиб келинишини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь