Саҳнани Россияга бердик — Трамп Байден-Путин саммити ҳақида фикр билдирди 

Олам

image
Тана ҳаракатлари тилга кирганда: Путин ва Байденнинг ўзини тутиши нима ҳақида сўзлайди? north_east

Тана ҳаракатлари тилга кирганда: Путин ва Байденнинг ўзини тутиши нима ҳақида сўзлайди?

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Вашингтон Россия билан саммитдан ҳеч нарса қўлга киритмади деб ҳисоблайди. Оқ уйнинг собиқ раҳбари ушбу учрашув Москва учун яхши ўтганига амин, дея унинг баёнотидан иқтибос келтирган “FoxNews”.  

“Биз ҳеч нарса қўлга киритмадик, саҳнани Россияга бердик, ҳеч нарсага эга бўлмадик”, деган Американинг 45-раҳбари. 

Трампнинг сўзларига кўра, Вашингтон “Шимолий оқим-2” лойиҳасини амалга оширишни тўхтата олмаган, шундай қилиш эса муҳим бўлган. 

“Менимча, бу Россия учун яхши кун бўлди”, деган АҚШнинг собиқ Президенти телеканалга берган интервьюсида. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Россия-АҚШ саммити бўлиб ўтди. Ҳашаматли Ла Гранж қасрида икки давлат раҳбари Владимир Путин ва Жо Байден 3 соатдан ортиқ музокара олиб борди.  

Маълумот учун, “Шимолий оқим-2” лойиҳаси Болтиқ денгизи туби бўйлаб ҳар бирининг узунлиги 1,2 минг километрдан ортиқ бўлган иккита газ қувур линиясини қуришга асосланган. Улар орқали Россия, Германия, Финляндия, Швеция ва Дания денгиз ҳудудларидан Германияга газ етказиб берилади. Лойиҳа “Шимолий оқим-2” АГ томонидан бошқарилади (унинг ягона акциядори — “Газпром”). Қувурнинг биринчи қаторини қуриш ишлари аллақачон якунланган. Иккинчи қувурни ётқизишни августга қадар якунлаш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп Путин Байден

Баҳолаганлар

582

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг