Путин ва Байден учрашуви тугади. Дунёнинг икки буюк давлати нималарни муҳокама қилди?
Олам
−
16 Июнь 2021
28151Бугун, 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Россия-АҚШ саммити бўлиб ўтди. Ҳашаматли Ла Гранж қасрида икки давлат раҳбари Владимир Путин ва Жо Байден 3 соатдан ортиқ музокара олиб борди.
Женева саммити натижасига бағишланган матбуот анжуманида Владимир Путин қуйидагиларни маълум қилди:
Айни вақтда қамоқда сақланаётган Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний ҳақида
Маълум қилинишича, Путин Байден билан Навальний масаласини муҳокама қилган ва АҚШ Президентига қуйидаги фикрларини айтган:
“У қонунни бузаётганини билар эди. Шунингдек, қидирувга берилганидан ҳам хабардор эди, шундай бўлса ҳам келди”.
Арктикани ҳарбийлаштириш тўғрисида.
“Ушбу мавзу кенг форматда ва батафсил муҳокама қилинди. Арктика ва Шимолий денгиз йўлининг ривожланиши кўплаб мамлакатларни қизиқтиради. Арктикани ҳарбийлаштириш тўғрисида хавотирлар асоссиз. Биз у ерда СССР даврида бўлмаган нарсани қиляпмиз — инфратузилмани тиклаяпмиз ва ҳамкорлик қилишимиз керак, шу жумладан АҚШ билан. Биз барча саволларга ечим топамиз, мен бу масалада ҳал қилиб бўлмайдиган ишни кўрмаяпман”.
Америкалик журналист Россияда мухолиф бўлган ташкилотлар хорижий агент сифатида тан олиниши тўғрисида савол берган. Путин ушбу саволга АҚШда Флойд ўлдирилгандан кейин мамлакатда юз берган сиёсий инқироз ҳамда Конгрессга қилинган ҳужумни эслаб жавоб қайтарган.
“Бундай ҳолатнинг ҳудудимизда бўлишини истамаймиз ва бунга йўл қўймаймиз. Сиёсий талаблар билан одамлар АҚШ Конгрессига кирди. Бугун эса уларни узоқ муддатли қамоқ жазоси кутмоқда. Улар ҳатто террорчи деб эълон қилинди. Нимага асосланиб бундай қарор чиқарилган, аниқ эмас. Ўшанда полициячи намойишчилардан бирини жойида отиб ташлади. Шунга ўхшаш воқеа бизда ҳам бўлишини хоҳламаймиз”, дейди Путин.
Россия Президенти Навальнийга қарашли ташкилотлар таъқибга учраётганининг учта сабабини айтиб ўтди:
• оммавий тартибсизликларга чақириш;
• “Молотов коктейли” тайёрлаш бўйича кўрсатмалар тарқатиш;
• вояга этмаганларни ушбу жараёнларга жалб қилиш.
АҚШ қамоқхоналаридан русларнинг қайтиши мумкинлиги ҳақида гап борми?
“Биз бу ҳақда гаплашдик, Президент Байден бу масалани Россияда қамоқда бўлган Америка фуқароларига нисбатан кўтарди. Бу масала бўйича маълум келишувларга эришиш мумкин. Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат департаменти ушбу йўналишда иш олиб боради”, дейди у.
Трамп билан бўлгани каби Байден билан учрашувдан кейин ҳам АҚШ Россияга янги санкцияларни қўллайдими?
“Санкцияарнинг ташаббускорлари биз эмасмиз. Конгрессменлар эса ихтирочи одамлар, улар нималарни ўйлаб топишмайди.
Қайд этиш керакки, икки томон мамлакатдан чиқариб юборилган элчиларни ўз хизмат жойларига қайтариш бўйича келишувга эришган.
Россия Президенти яна шуни қўшимча қилдики, музокаралар давомида иккала томондан ҳам ҳеч қандай босим қилиш ҳолатлари бўлмаган. Бундан ташқари, Путин матбуот анжуманида Байденнинг тажрибага бой сиёсатчи эканини бир неча бор такрорлаган.
LiveБарчаси