Сэм Альтман ишга қайтмаса OpenAI ходимлари Microsoft'га ўтиб кетмоқчи
Технология
−
21 Ноябрь 2023
4573ChatGPT'ни ишлаб чиқувчи OpenAI компаниясининг деярли барча ходимлари компания асосчиларидан бири Сэм Альтманни бош директор лавозимидан бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилган директорлар кенгаши таркибини ўзгартиришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Маълумотларга кўра, директорлар кенгаши таркибини ўзгартиришни талаб қилувчи хатни имзолаган 770 OpenAI ходимининг 700 нафардан ортиғи директорлар кенгаши истеъфога чиқмаса ва Альтман ўз лавозимига тикланмаса, ишдан бўшашларини ҳамда компаниянинг асосий инвестори – Microsoft компаниясига ишга ўтиши билан таҳдид қилган.
Хатда айтилишича, улар компаниянинг миссияси ва ходимлари учун етарли малакага, мулоҳазага эга бўлмаган одамлар учун ишлай олмайди.
“Microsoft бизни барча OpenAI ходимлари учун бўш иш ўринлари мавжудлигига ишонтирди", дейилади ходимлар имзолаган хатда.
Дастлаб мактубни 500 дан ортиқ ходим имзолагани хабар қилинган эди, кейин “Bloomberg” мурожаатни 700 дан ортиқ киши қўллаб-қувватлаганини аниқлаган.
Хатни имзолаганлар орасида Сэм Альтманни ишдан бўшатишда иштирок этган OpenAI асосчиларидан бири ва директорлар кенгаши аъзоси Илья Суцкевер ҳам бор. Илья Суцкевер директорлар кенгашининг ҳаракатларида иштирок этганидан чуқур афсусда эканини айтган.
“Мен ҳеч қачон OpenAI'га зарар етказишни хоҳламаганман. Мен биргаликда қурган ҳамма нарсани яхши кўраман ва компанияни қайта бирлаштириш учун ҳамма нарсани қиламан”, дейди Суцкевер.
OpenAI – сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқиш бўйича жаҳон етакчиларидан бири. ChatGPT томонидан ишлаб чиқилган. OpenAI'нинг асосий инвестори ва эксклюзив ҳамкори Microsoft корпорацияси ҳисобланади.
Сэм Альтман OpenAI асосчиларидан бири. У, шунингдек, одамларга биометрик маълумотлари (тўр пардасини сканерлаш) эвазига бир хил номдаги криптовалютани таклиф қилган Worldcoin лойиҳасининг ҳаммуассисларидан бири эди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сэм Альтман OpenAI бош директори ва компания директорлар кенгаши лавозимини тарк этганди. Компания унинг ишдан бўшатилишига сабаб қилиб янгича бошқарув зарур деб ҳисоблашини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь