OpenAI асосчиси ўз компаниясидан ҳайдалди

Технология

image

Сэм Альтман OpenAI бош директори ва компания директорлар кенгаши лавозимини тарк этди. Бу ҳақда компания баёнотида айтилади. 

"Альтманнинг кетиши кенгашдаги муҳокамалардан сўнг ҳал бўлди. Кегаш энди унинг  OpenAI'ни бошқаришда давом эта олишига ишонмайди”, дейилади компания баёнотида.

Унинг ўрнига техник директор Мира Мурати OpenAI'нинг вақтинчалик бош директори этиб тайинланган.

Директорлар кенгаши баёнотида шундай дейилади: 

“OpenAI атайлаб бизнинг вазифамизни илгари суриш учун тузилган: умумий мақсадли сунъий интеллект бутун инсониятга фойда келтиришини таъминлаш. Кенгаш ушбу миссияни амалга оширишга тўлиқ содиқ қолади. Биз Сэмнинг OpenAI'га асос солиниши ва ривожланиши  учун қўшган ҳиссасидан миннатдормиз. Шу билан бирга, биз олдинга силжишда янгича бошқарув зарур деб ҳисоблаймиз. Компаниянинг тадқиқот, маҳсулот ишлаб чиқиш ва хавфсизлик бўлими бошлиғи сифатида Мира муваққат бош директор лавозимида ишлаш учун ноёб малакага эга. Биз унинг ушбу ўтиш даврида  OpenAI'ни бошқариш қобилиятига тўлиқ ишонамиз”, дейилади компания хабарида.

“The Verge” компания директорлар кенгашининг қарорини ўта кутилмаган деб атади, чунки Альтман OpenAI'нинг асосий "фигураси" бўлган.

OpenAI – сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқиш бўйича жаҳон етакчиларидан бири. ChatGPT томонидан ишлаб чиқилган. OpenAI'нинг асосий инвестори ва эксклюзив ҳамкори Microsoft корпорацияси ҳисобланади.

Сэм Альтман OpenAI асосчиларидан бири. У, шунингдек, одамларга биометрик маълумотлари (тўр пардасини сканерлаш) эвазига бир хил номдаги криптовалютани таклиф қилган Worldcoin лойиҳасининг ҳаммуассисларидан бири эди.


Мақола муаллифи

Теглар

OpenAI Сэм Альтман

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг