Рязанда ҳалок бўлганларнинг жасади Ватанига етказилмоқда

Олам 1404
image

6 август куни Россиянинг Рязань областидаги М-5 Урал-Рязань трассасида ичида тожикистонликлар бўлган микроавтобус автоҳалокатга учради. Микроавтобус ичида бўлган  олти тожикистонлик ҳалок бўлгани ва яна олти нафари яраланган. Бу ҳақда ASIA Plus хабар бермоқда.

Тожикистон Меҳнат вазирлиги вакили Иброҳим Aҳмадовнинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганларнинг шахслари аниқланган. Ҳозирда жасадларни ўз ватанларига юбориш чоралари кўрилмоқда.

"Aвиаҳалокатда ҳалок бўлган олти кишининг барчаси Тожикистон фуқаролари, уларнинг орасида 14 ёшли қиз ҳам бўлган," деди Aҳмадов.

Аҳмадовга кўра, Тожикистон элчихонаси ва Рязандаги тожик диаспораси билан биргаликда ҳалок бўлганларнинг жасадларини ўз Ватанларига юбориш чораларини кўрмоқда. Ваколатхона жабрланганларга шифохоналарда ҳам ёрдам беради.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×