Рўзибоев бутунжаҳон ўрта вазн рейтингида топ-5 га кирди
Спорт
−
15 Август 2023
4567Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев ММА бўйича Бутунжаҳон ўрта вазнли спортчилар рейтингининг 5-поғонасидан жой олди. Бу ҳақда “UFC Form Guide” хабар берди.
Қайд этилишча, рейтингнинг 1-ўрнида ушбу вазнда UFC чемпиони Исраэль Адесанья, 2-ўринда Жанубий Африка республикаси вакили Дрикус Дю Плесси келтирилган. 3-ўрин эса бразилиялик Кайо Борральога насиб этди.
Мазкур рейтингнинг 4-ўрнида америкалик Брендан Аллен қайд этилган бўлса, Ўзбекистон вакили Нурсултон Рўзибоев ундан кейинги 5-поғонадан жой олган. Яқиндагина америкалик Брайан Барберенани мағлуб этган Маҳмуд Муродов эса мазкур рейтингда 21-ўринни эгаллади.
Маълумот учун, Рўзибоев бунга қадар 43 марта октагонга кўтарилиб, 35 та жангида ғалаба қозонган, 8 та баҳсда эса рақибларига имкониятни бой берган. Унинг UFC'даги натижаси 1-0 ва Рўзибоев ҳам промоушендаги илк жангида бразилиялик ММА'чи Бруно Феррейра билан жанг қилиб, уни нокаутга учратган эди. У навбатдаги жангини жорий йилнинг 4 ноябрь куни Кайо Борральога қарши ўтказади.
Кайо Борральо эса фаолияти давомида 15 та жангда қатнашиб, 14 марта ғалабага эришган ва 1 марта имкониятни бой берган. Борральо UFC'да 4 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган.
LiveБарчаси