Рўзғор дардида Туркияга кетган 54 яшар ўзбекистонлик “станок” остида ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
12 Май 3246 2 дақиқа
Туркиянинг Сакаря вилояти Сўғутли туманида жойлашган саноат зонасидаги алюмин заводида 54 ёшли ўзбекистонлик ишчи пресс дастгоҳи остида қолиб, фожиали тарзда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркия маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Воқеа жорий йилнинг 8 май куни содир бўлган. Заводда ишловчи ўзбекистонлик О.Э. ҳозирча номаълум сабабга кўра улкан пресс дастгоҳи остида қолиб кетган. Ҳамкасбларининг хабарига кўра, воқеа жойига кўп сонли ўт ўчириш, тез ёрдам ва полиция гуруҳлари етиб борган.
Ишчи воқеа жойининг ўзида ҳаётдан кўз юмган.
Ҳодисадан сўнг ўтказилган суриштирувлар давомида марҳум О.Э. ишлаш ва янги ҳаёт бошлаш мақсадида 2026 йил 22 март куни Туркияга қонуний йўллар билан кириб келган. Унинг Туркиядаги меҳнат фаолиятига ҳали икки ой тўлмасдан юз берган бу фожиа оиласи ва ҳамкасбларини чуқур қайғуга солган.
Воқеа жойидаги дастлабки текширувлардан сўнг Республика прокуратураси томонидан суд-тергов ишлари бошланди. Полиция ва меҳнат хавфсизлиги мутахассислари фожиа эҳтиётсизлик оқибатидами ёки техник носозлик туфайли келиб чиққанини аниқлаш учун заводнинг хавфсизлик камералари ёзувлари ва ускуналарни синчковлик билан текширмоқда.
О.Э.нинг жасади ўлимнинг аниқ сабабини аниқлаш мақсадида Сакаря ўқув-тадқиқот шифохонасининг суд-тиббиёт экспертизаси марказига юборилган. Тергов-суриштирув ишлари туфайли заводдаги ишлаб чиқариш фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Live
Барчаси