Рўзадор футболчилар қандай овқатланиши керак? Шифокор тавсия берди
Спорт
−
27 Март 2023
5790Ўзбекистон футбол ассоциацияси тиббий қўмитаси раиси, “Локомотив” клуби бош шифокори Аброр Пирриев Ўзбекистон мусобақаларида ўйнаётган рўзадор футболчиларга маслаҳатлар бериб ўтди. Пирриевнинг тавсиялари Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаевнинг саҳифасида эълон қилинди.
Шифокор фикрига кўра, машғулот ёки ўйин давомида футболчи организми учун энергия манбаи – бу унинг ифторлик ва саҳарликда тановул қилган таоми бўлгани боис, оғиз очиқ пайтда етарли суюқлик ичиш ва оқсилга бой таомлардан ейиш муҳим.
“Саҳарликда қовурилган, тузи мўл, ёғли, аччиқ, ўта ширин емаклар емаган маъқул”, дейди футбол шифокори.
Шунингдек, Пирриев оғиз ёпиш ва ифтор пайтида футболчилар айнан қандай маҳсулотларни истеъмол қилиши зарурлигини ва уларнинг кун тартиби қандай бўлиши кераклигини айтди.
“Димланган таомлар, сут маҳсулотлари, тухум, бўтқалар мақбул. Ифторликда салатлар, дуккакли суюқ ҳамда меъдага ботмайдиган қуюқ таомлар, мевалар мумкин. Оғизни ёпгач, дарҳол уйқуга кетмай, тоза ҳавода бироз сайр, мутолаа ёки уй юмушларини қилиш лозим. Уйқу эса емак ошқозонни тарк этиб улгурган, қуёш тафти анча кучайган – туш маҳалига қолдирилса, нур устига аъло нур. Тиниқиб ухлаб, куч йиғиб, кечки маҳал машғулотга чиқиш мумкин (футболчиларда бунга шароит бор). Буёғига оғиз очишга яқин қолади”, дея қўшимча қилди Пирриев.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь