Рўйхатдан ўтган абитуриентлар 800 мингдан ошди. Улар энг кўп қайси ОТМни танлаяпти?

Жамият 14888
image

Бугун, 12 июль соат 18:00 ҳолатига республика бўйича жами 802 931 нафар (жорий йилги битирувчилар 378 512 нафар) абитуриент олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтди.

Шундан, таълим шакли бўйича:

•    Кундузги – 483 265 нафар;

•    Сиртқи – 304 615 нафар;

•    Кечки – 15 051 нафар.

Ҳудудлар миқёсида:

•    Тошкент шаҳри – 217 753 нафар;
•    Самарқанд вилояти – 80 232 нафар;
•    Aндижон вилояти – 65 788 нафар;
•    Фарғона вилояти – 62 425 нафар;
•    Қашқадарё вилояти – 51 693 нафар;
•    Сурхондарё вилояти – 49 556 нафар;
•    Наманган вилояти – 44 748 нафар;
•    Тошкент вилояти – 43 383 нафар;
•    Қорақалпоғистон Республикаси – 40 760 нафар;
•    Жиззах вилояти – 37 386 нафар;
•    Бухоро вилояти – 32 730 нафар;
•    Хоразм вилояти – 29 660 нафар;
•    Навоий вилояти – 23 858 нафар;
•    Сирдарё вилояти – 22 959 нафар.

Тиллар кесимида:

•    Ўзбек тилида –  705 499 нафар (87,9 фоиз)

•    Рус тилида –  75 405 нафар (9,4 фоиз)

•    Қорақалпоқ тилида – 20 206 нафар (2,5 фоиз)

•    Бошқа тилларда –  1 821 нафар (0,2 фоиз).

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар:

•    Самарқанд давлат университети – 44 220 нафар;

•    Aндижон давлат университети –  36 172 нафар;

•    Қарши давлат университети –  31 612 нафар;

•    Наманган давлат университети –  30 419 нафар;

•    Тошкент давлат педагогика университети – 30 115 нафар.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 689
Рейтинг: 3
t
×