Рустам Қосимов Мирзиёев номидан Оллоҳшукур Пошшозодага “Дўстлик” орденини топширди

Жамият

image

Бугун, 14 ноябрь куни Озарбайжон Республикаси пойтахти Баку шаҳрида дунё диний етакчилари иккинчи саммити бўлиб ўтди. Саммит Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозоданинг 70 ёшни қаршилагани муносабати билан ташкил этилди. 

Саммитнинг очилиш маросимида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, мамлакат биринчи хоними – вице-президент Меҳрибон Алиева, Ҳайдар Алиев фонди раиси Лайло Алиева иштирок этди. 

Саммитда Ўзбекистон номидан Президентнинг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси – муфтий Усмонхон Алимов иштирок этмоқда. 

Саммит муқаддас Қуръон оятларини ўқишдан бошланган. Сўнг давлат раҳбари Илҳом Алиев нутқ сўзлаган. 

Саммит аввалида Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода Ҳайдар Алиев ордени билан мукофотланди. Орденни Президент Илҳом Алиев топширди. 

Россия Федерацияси Федерациялари Кенгаши раисининг ўринбосари Иляс Умаханов Президент Владимир Путиннинг дунё динлари этакчиларининг ИИ Саммити иштирокчиларига йўллаган мактубини ўқиб эшиттирди. 

Йииғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов ҳам сўзга чиқиб, Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодага Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан “Дўстлик” орденини тақдим этди.

Таъкидлаш жоизки,  Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозоданинг 70 йиллиги муносабати билан ташкил этилган саммитда 5 қитъадан 70 дан ортиқ мамлакат вакиллари, 25 та етакчи ва анъанавий динлар ва диний ҳаракатлар вакиллари,  шунингдек юқори даражадаги меҳмонлар иштирок этмоқда. 

Саммит якунида Баку декларацияси қабул қилинади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Рустам Қосимов Оллоҳшукур Пошшозода

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг