Президент марҳум маслаҳатчисини мукофотлади

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича собиқ давлат маслаҳатчиси, марҳум Рустам Собирович Қосимовни “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотлади. Тегишли фармон бугун, 30 август куни имзоланди.

“Мамлакатимиз мустақиллигини ва унинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, ўзининг катта билим ва салоҳияти, ташаббускорлик ва ташкилотчилик фазилатлари билан юртимизда соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, илм-фан, дипломатия, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш, юқори малакали кадрларни тайёрлашга қўшган улкан ҳиссаси, жамиятимизда тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ва динлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни кучайтириш, миллий ва умумбашарий қадриятларни кенг тарғиб этиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлида кўрсатган жонбозлиги ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан таниқли давлат ва жамоат арбоби, олим ва педагог, марҳум Қосимов Рустам Собирович “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотлансин”, дейилади фармонда.

Маълумот учун, Рустам Қосимов 1956 йил 30 августда Тошкент шаҳрида туғилган. У Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Бош вазирнинг таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий соҳа ва ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари, Президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт бўйича давлат маслаҳатчиси, Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган. Шунингдек, у Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши аъзоси бўлган, турли йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Давлат ва жамият қурилиши академияси, Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида ректор бўлган. Рустам Қосимов 2021 йил 6 майда вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Рустам Қосимов Фидокорона хизматлари учун

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг