Руслан Нуриддинов мусобақалардан четлаштирилди

Спорт

image

Руслан Нуриддинов антидопинг қоидаларини бузгани учун 2 йилга дисквалификация қилинди. Маълум қилинишича, 2012 йилги допинг таҳлилларининг 2018 йилги қайта текшируви натижасида шундай қарорга келинган.

Дисквалификация муддати 2018 йил 18 декабрдан 2020 йил 17 декабргача этиб белгиланган. Бу орада спортчи барча спорт мусобақаларидан четлаштирилади.

IWF хабарига кўра, спортчининг мусобақа пайтида топширган таҳлилида тақиқланган модда – туринабол аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик оғир атлетика устаси 2012 йил Лондон олимпиадасида -105 кг вазнда 4 ўринни олган. 2016 йилги Рио-де-Жанейро олимпиадасида спортчи даст кўтаришда олтин медални қўлга киритди ва жаҳон рекордини ўрнатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Руслан Нуриддинов Допинг

Баҳолаганлар

564

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг