Руслан Нуриддинов беш карра Осиё чемпионига айланди

Спорт

image

Бугун, 10 февраль куни Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати якунланди. Охирги кун дастури ҳам Ўзбекистон вакиллари учун медалларга бой бўлди.

-109 кг вазн тоифасида Олимпиада чемпиони Руслан Нуриддинов силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича олтин медалга эга чиқди. Унинг жами кўрсаткичи 382 (175+207) кг ни ташкил этди. Мазкур вазннинг даст кўтариш баҳсларида ғолиблик яна бир ўзбекистонлик спортчи 22 ёшли Шарофиддин Амриддиновга насиб этди. Амриддинов умумий ҳисобда 381 (176+205) кг тошни кўтариб, якунида ўз ҳисобига яна иккита кумуш медални қўшиб қўйди.

+109 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Рустам Жангабоев Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна бир бронза медални келтирди. У даст кўтариш машқида 192 кг кўрсатишга муваффақ бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

оғир атлетика Руслан Нуриддинов Шарофиддин Амриддинов Рустам Жангабоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг