Рус тили келажак авлодларимиз учун муҳим – МХҚ раиси

Олам

image

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Жогорку Кенеш раисининг парламент йиғилишида болаларга қирғизча исм қўйишга чақирган нутқига изоҳ бериб, бошқа тилларнинг мақоми ҳақида гапирди. 

Қамчибек Ташиевнинг фикрича, қирғиз тилини ривожлантириш ёки асраб-авайлаш мақсадида жамиятнинг кундалик ҳаётида бошқа тилларнинг қўлланилишини қисқартириш – хато. 

“Бошқа тиллар бўлмаса, қирғиз тили ривожланмайди. Келажак авлодимиз қирғизча қатори бошқа тилларни ҳам билиши керак. Зеро, бошқа тиллар орқали дунёни тушуниш ва бошқа мамлакатларда ишлаб чиқилган янги технологияларни мамлакатимизга жорий этиш мумкин. Шунга асосланиб, республикамиз хорижий цивилизация билан ҳамқадам ривожланади. Мисол учун, мен сизга ўзим ҳақимда айтиб бераман, бир неча йиллардан бери қишлоқ болаларига рус ва инглиз тилларидан дарс берадиган иккита ўқитувчига қўшимча ҳақ тўлаймиз. Менинг мақсадим улар ҳам бошқа тилларни ўрганиши ва дунёни кашф этиши”, дейди у. 

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари бу масала бўйича спикерни қўллаб-қувватламаслигини, чунки рус тили келажак авлодлар учун жуда муҳим эканини қўшимча қилди. 

“Қирғиз тили бизнинг она тилимиз, биз уни умримизнинг охиригача унутмаймиз. Исмларга келсак, биз мусулмон аҳоли эканлигимизни унутмаслик керак. Умуман олганда, қирғиз мусулмонларининг гўзал исмлари энг яхшисидир, масалан, Қамчибек”, дейди у. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жогорку Кенеш спикери Нурланбек Шакиев арабча исмлардан воз кечишни ва болаларга қирғизча исм қўйишни таклиф қилган эди.  У болалар учун инглиз ва рус тилларида мултфильм ва ўйинларни блоклашни, уларни қирғиз тилида яратишни таклиф қилган. Спикернинг айтишича, ҳатто, чекка қишлоқлардаги болалар ҳам рус ва инглиз тилларида гаплаша бошлаган.

Мамлакат Президенти Садир Жапаров эса унинг айтганларига эътироз билдириб, айни вақтда жуда кўпчилик рус тилини билмаслиги, тил билмай туриб Россияга кетаётгани ва кўп муаммоларга дуч келаётганини билдирди. Президентнинг урғулашича, мамлакатда рус тили ўқитувчиларига катта эҳтиёж мавжуд. 


Мақола муаллифи

Теглар

рус тили Қамчибек Ташиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made