Рус сиёсатчиси “Толибон” катта урушга тайёрланаётганига далил келтирди
Олам
−
03 Январь
36947“Толибон” ҳаракатининг қочқинлар ва репатриация ишлари бўйича вазири Халил-ур Раҳмон Ҳаққоний мамлакатда мадрасалар нафақат диний таълим, балки жиҳод ва уруш машғулотларини ҳам ўз ичига олиши кераклигини айтди. Унинг сўзларини Афғонистон бўйича сиёсатшунос ва эксперт Андрей Серенко Telegram'даги каналида келтирди.
Ҳаққонийнинг фикрича, Афғонистондаги мадрасалар фақат диний таълим билан чекланиб қолмаслиги керак.
Пактия вилоятидаги “жиҳод мадрасаси”да ўтказилган маросимда Ҳаққоний мадрасалар нафақат диний таълим, балки жиҳод ва уруш машғулотларини ҳам ўз ичига олиши кераклигини билдирган.
Унинг сўзларига кўра, Афғонистонда мадраса ва масжидларнинг ёйилиши "Толибон"нинг зиммасида.
Ҳаққоний ҳозир Афғонистоннинг чекка қишлоқларида "жиҳод мадрасалари" очишга ҳаракат қилмоқда.
Бир неча афғон матбуотларига кўра, сўнгги икки йил ичида "Толибон" Афғонистоннинг кўплаб вилоятларида ўнлаб жиҳодий масжид ва мадрасалар қурган.
2023 йилда "Толибон" режими нафақат ўз жангчилари сонини фаол равишда кўпайтирди (фақат расмий маълумотларга кўра, у аллақачон ярим миллион кишига етган), балки ўзининг гуруҳлари учун ҳам захира яратишни бошлаган.
"Буларнинг барчаси "Толибон" катта урушга тайёрланаётгани ҳақидаги прогнозларимни тасдиқлайди", дейди Серенко.
LiveБарчаси