Рус халқининг совғаларини олиб кетмасин – Путин Собиқ Иттифоқ мамлакатларига “ола қараяпти”ми?

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин собиқ Совет Иттифоқи парчаланганда унинг таркибига кирган республикалар “рус халқининг совғалари” билан СССРни тарк этган деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда у “Россия 1” телеканалида эълон қилинган “Россия. Кремль. Путин” ҳужжатли фильмида айтиб ўтган.

Журналист сўнгги 30 йилда илк бор Россия Конституциясига жиддий ўзгартириш киритилаётганини айтиб, Путиндан пандемия шароитида тузатишларнинг долзарблиги ошдими деб сўраган.

Бу саволга жавоб бераркан Путин СССРнинг парчаланиши борасидаги фикрларини қўшиб ифодалаган.

“Ҳа, айнан шундай. Амалдаги Конституция ички сиёсий инқироз авж олган, танклар парламент биносига қарата ўқ узаётган, Москва кўчаларида қуролли тўқнашувлар давом этаётган шароитда қабул қилинган. Бугун, Худога шукр ички сиёсий вазият барқарор. Аммо бизнинг суверенитетимиз билан боғлиқ бошқа ҳолатлар ҳам бор. Совет Иттифоқи ташкил этилаётганда шартномада ундан чиқиш ҳуқуқи ҳақида ёзилган, бироқ жараён ҳақида ҳеч нарса дейилмагани сабаб савол юзага келади: бирор-бир республика Совет Иттифоқи таркибига кирса, лекин Россиянинг улкан ерларига, Россиянинг тарихий ҳудудларига эга бўлгач, тўсатдан Иттифоқ таркибидан чиқишга қарор қилса, ҳеч бўлмаганда қандай кирган бўлса, шундай чиқсин. Ўзи билан рус халқининг совғаларини олиб кетмасин. Ахир буларнинг ҳеч бири ёзилмаган эди-ку. Мутлақо ишончим комилки, Конституцияга ўзгартириш киритиб тўғри қиляпмиз”, деган Путин.

Аввалроқ, Путин Конституцияга ўзгартириш киритилса, у яна президентликка номзод бўлиши мумкинлигини инкор қилмаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин СССР

Баҳолаганлар

576

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг