Руминия Президенти ҳам Киевга келяпти

Олам

image

Бугун, 16 июнь куни Руминия Президенти Клаус Йоханнис Украина пойтахтига келган Франция, Германия ва Италия етакчиларига қўшилиш учун Киевга келади. Бу ҳақда Руминия раҳбари Twitter’да маълум қилди. 

“Bild” нашрининг ёзишича, Франция Президенти Эммануэль Макрон Йоханнисни Европа Иттифоқи етакчиларига қўшилишга таклиф қилган. 

“Бугун Киевда европалик ҳамкасбларим канцлер Олай Шольц, Президент Эммануэл Макрон ва Бош вазир Марио Драги билан Президент Зеленский ва Украинага халқига кучли-қуллаб қувватлашимизни ва тўлиқ бирдамлигимизни кўрсатиш учун йиғиламиз. Россиянинг бу ноқонуний тажовузини тўхтатиш керак”, деб ёзади Йоханнис.

Йоханнис Бухарестдан Киевга якка ҳолда йўл олган. Чунки уч раҳбарни олиб кетаётган поездда бошқа жой қолмаган, уларга кўплаб делегациялар ва қўриқчилар ҳамроҳлик қилган. 

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Франция Президент Эммануэль Макрон, Германия канцлери Олаф Шольц ва Италия Бош вазири Марио Драги Киевга келди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Клаус Йоханнис Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг