Рўмолини ечмаган ўқувчини дўппослаган директорга чора кўрилди
3-саҳифа
−
30 Июль
12212Аввалроқ, Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактабда директор рўмолини ечмаслигини айтган ўқувчи қизни дўппослагани ҳақида хабар берилганди.
Мактаб директори жаримага тортилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан қўзғатилган маъмурий иш материаллари жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судида кўриб чиқилган. Мактаб директори Р.Қ. (аёл киши) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41- моддаси (Ҳақорат қилиш) ҳамда 52-моддаси 2-қисми (Енгил тан жароҳати етказиш) билан айбдор деб топилди ва унга нисбатан БҲМнинг 10 баробар миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Юқоридаги жавобгарликка сабаб бўлган ҳодиса жорий йилнинг 17 май куни содир бўлган. Мактабдаги алгебра дарсида синфдош ўқувчилар ўзаро тортишган. Бироз вақт ўтганидан сўнг, синф хонасига мактаб директори кириб келган. Алгебра ўқитувчиси унга ўқувчилар тортишганини айтган. Мактаб директори қиздан синфдоши билан нима учун жанжаллашганини, мактабга нега диний либосда рўмол ўраб келганлигини сўраб, рўмолни ечишини айтган. Қиз эса мактаб директорига гап қайтариб, рўмолини ечмаслигини билдирган. Шундан сўнг директор қизни уриб, унга жароҳат етказган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактабда синглисига севишини айтган болани “самосуд” қилган эркак қамалгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси