Руҳоний хавотирда: Эронда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний мамлакатда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланганини эълон қилди.  

Унинг таъкидлашича, коронавирус инфекциясининг янги тўлқини икки вилоятда кузатиляпти. Бироқ сиёсатчи COVID-19 нинг тўртинчи тўлқини қайси ҳудудларда бошланганига аниқлик киритмаган. 

“Афсуски, тўртинчи тўлқин икки вилоятда бошланди, агар бошқа бир қатор вилоятларда эҳтиёткорлик қоидаларига риоя қилмасак, у ерларда ҳам авж олиши мумкин”, деган Руҳоний. 

Эронда 1 апрель куни 11 мингдан ортиқ одамда коронавирус аниқланган, бу 2020 йил декабридан бери рекорд кўрсаткич. 

Кеча, 2 апрель кунига қадар Эронда коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 1 908 974 нафарни ташкил этган, 62 876 киши касалликдан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон коронавирус

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг