Руҳоний Зеленскийнинг талабларига рози бўлди
Олам
−
13 Январь 2020
8720Аввалроқ, Украина Президенти Владимир Зеленский Эрон Теҳрон яқинидаги самолёт ҳалокати учун айбини тўлиқ бўйнига олиши ва компенсация тўлаши кераклигини талаб қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Зеленскийнинг талабини тўла қаноатлантирди. Руҳоний самолёт ҳалокатида Эроннинг айбини тўлиқ тан олди, расман кечирим сўраб, айбдорларни жазолашини айтди, шунингдек, компенсация тўлашга рози бўлди.
Эрон вакилининг маълум қилишича, компенсация Украина томони билан келишилган ҳолда тўланади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 январь куни “Украина халқаро ҳаво йўллари” самолётининг Теҳрон яқинида қулаши натижасида бортдаги ҳеч ким омон қолмаган. Ҳодисада жами 176 киши ҳалок бўлган. Ҳодисадан кейинги тергов вақтида самолёт қулаган ҳудуддан Россияда ишлаб чиқарилган ракета қолдиқлари топилганди.
LiveБарчаси