Рой Жонс Отабек Умаровга табрик йўллади

Жамият 3525
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви – Президент хавфсизлик хизмати раҳбари биринчи ўринбосари, Триатлон федерацияси раиси Отабек Умаров янги ташкил этилган Аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президентлигига тайинлангани билан америкалик боксчи Рой Жонс табриклади. Бу ҳақда боксчи ўзининг Instagram’даги саҳифасида видео ёзиб қолдирди. 

“Отабек, укам, сайланганинг билан табриклайман ва таклиф учун раҳмат. Бундай воқеанинг бир қисми бўлишдан бахтиёр бўламан!”, деган Рой Жонс.

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Тошкентда илк бор ММA GFC-20 турнири бўлиб  ўтади. Унда Отабек Умаровнинг яна бир таниқли дўстларидан бири Ҳабиб Нурмуҳамедов ҳам иштирок этади. Рой Жонснинг сўзларидан англашилишича, у ҳам мазкур турнирга таклиф этилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Отабек Умаровни америкалик таниқли актёр ва жанг санъатлари устаси Стивен Сигал ҳам лавозимга тайинлангани билан табриклаган эди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 117
Рейтинг: 2.9
t
×
×