Россиянинг Украинага бостириб киришини билар эдим – Столтенберг уруш бошланган тун ҳақида
Олам
−
17 Февраль 2023
7424НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россиянинг 2022 йил 24 февралга ўтар кечаси Украинага бостириб кириш режалари ҳақида билар эди, бироқ ухлашни афзал кўрди. Бу ҳақда у кеча, 17 февраль куни “France-Press” агентлигида маълум қилди.
“Мен ухлашга ётдим. Лекин бу жуда қисқа тун эди, чунки қачондир, яқин бир неча соат ичида мени кимдир уйғотишини билардим. Шундай бўлди ҳам”, дейди НАТО Бош котиби.
Столтенбергнинг сўзларига кўра, у босқин бошланиши ҳақида қисқача соат 04:00 да телефон орқали хабардор қилинган.
“Ажабланманг, чунки биз билардик”, дейди у.
НАТО Бош котиби Украинадаги можаро альянс сафларини жамлашга туртки бўлганини таъкидлади, бироқ айни пайтда НАТО ҳарбий ҳаракатларни олдини олиш учун кўпроқ ҳаракат қилиши мумкин эди, деган таклифни рад этди. Шунингдек, у можаро 2022 йилда эмас, балки 2014 йилда Қрим Россия билан бирлашганидан кейин бошланганини ҳам айтиб ўтди.
Маълумот учун, Россиянинг Украинага бостириб кириши 2022 йил 24 февраль, пайшанба куни Киев вақти билан эрталаб соат 5 да бошланди. Россия қўшинлари Украина ҳудудига Россия, Қрим ва Беларусдан кириб келган, Донецк ва Луганск қўшинлари ҳам жангга қўшилган. Қўшинлар тўртта асосий йўналишда ҳужум бошлади – шимолдан Киевга, шимоли-шарқдан Харьковга, жануби-шарқдан Донбассдан ва жанубдан Қримдан. Воқеаларнинг дебочаси рус қўшинларининг Россия-Украина чегараси яқинида тўпланиши ва натижада Россия ва Украина ўртасидаги муносабатлардаги инқироз эди.
2021 йил октябрь ойидан бошлаб оммавий ахборот воситаларида яқинлашиб келаётган босқин ҳақида кўплаб огоҳлантиришлар эълон қилинди. Бироқ, Россиянинг юқори лавозимли расмийлари Украина билан урушга тайёргарлик кўрилаётганини доимо рад этиб келган.
LiveБарчаси