Россиянинг “шимолий пойтахти”да мигрантларни эмлаш бошланди
Олам
−
14 Август 2021
5301Россиянинг “шимолий пойтахти” – Санкт-Петербургда меҳнат мигрантларини коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Муҳожирлар бир компонентли “Спутник Лайт” вакцинаси билан эмланмоқда.
Эмлаш “Бронка Групп” холдинги таркибига кирувчи “Ягона тиббий марказ”да амалга оширилмоқда. Бу ерда бир кунда 250 кишигача вакцина олиши мумкин. Марказ патент билан ишлайдиган, патенти йўқ, ЕОИИ фуқароси бўлган хорижий фуқароларни ҳам эмлашга тайёр.
Холдинг директори Никита Муровга кўра, меҳнат мигрантлари одатда транспорт, чакана савдо, коммунал хизмат каби одамлар билан “контакт қиладиган” соҳаларда ишлашади. Шу сабабли ҳам уларни тезроқ эмлаш муҳим. Ҳозиргача мингдан ортиқ компания жами 60 мингга яқин хорижий ишчисини эмлаш учун сўров юборган.
“Ушбу йўналишда фаол ишлаш жамиятимизда тезроқ коллектив иммунитет ишлаб чиқишига ва вирус тарқалишини олдини олишга хизмат қилади. Келажакда савдо марказлари ва оммавий-овқатланиш муассасаларининг ёппасига ёпилишини (локдаун)олдини олади”, деди Муров.
Санкт-Петербург губернатори Матбуот котиби Александра Бегловнинг маълум қилишича, шаҳарда 300 минг атрофида мигрант меҳнат қилади.
Вакцина олиш учун Call-center орқали Марказ билан боғланиб, рўйхатга ёзилиш керак.
“Ягона тиббий марказ” МЧЖ – Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Миграция маркази ҳудудида жойлашган. Ушбу тиббий марказ, шунингдек, меҳнат мигрантларини тиббий кўрикдан ўтказиш билан ҳам шуғулланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь