Россиянинг Очиқ осмон шартномасидан чиқаётгани АҚШ билан боғлиқ – Хитой
Олам
−
18 Январь 2021
4886Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Хуа Чуньин Россиянинг Очиқ осмон шартномасидан чиқиш қарорини АҚШнинг бу шартномадан бир томонлама чиқишига жавоб сифатида баҳолади.
Унинг таъкидлашича, Россия шартномани сақлаб қолиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширган, аммо Америка томонидан ҳеч қандай ижобий муносабат бўлмаган.
Хуа Чуньиннинг сўзларига кўра, АҚШнинг келишувдан чиқиши қуролларни назорат қилишнинг халқаро механизми ва қуролсизланиш жараёнига жиддий зарар етказган.
У Вашингтонни глобал стратегик барқарорлик, тинчлик ва хавфсизликни сақлашга чақирган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 15 январь куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Очиқ осмон шартномасидан чиқиш тартиби бошланганини эълон қилди.
Очиқ осмон шартномаси 1992 йил 24 мартда Хельсинкида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига (ЕХҲТ) аъзо 23 та давлат вакиллари томонидан имзоланган.
2020 йил 22 ноябрь куни АҚШ Очиқ осмон шартномасидан чиқиш тартибини якунлаган. Расмий Вашингтон ўзининг хатти-ҳаракатини Россия томони келишув шартларини бажармаётгани билан изоҳлаган.
Очиқ осмон шартномасидан чиқиш тартиби бошланганини эълон қилган Россия қолган иштирокчилар келишувларни амалга оширишда давом этиши учун ҳаракат қилишини билдирган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15