Россиянинг мудофаа харажатлари 282 фоизга ўсгани маълум бўлди

Олам

image

Россия фақатгина шу йилнинг январь-февраль ойларида мудофаа учун 2 триллион рубль (26 миллиард доллар) сарфлагани маълум бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди

Қайд этилишича, мудофаа бюджети ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 282 фоизга ошган ва бу Украина уруши натижасида мамлакат ҳарбий соҳага катта маблағ сарфлашга мажбур бўлаётганини кўрсатади. 

Россия ўтган йилнинг дастлабки икки ойида мудофаа учун 525,4 миллиард рубль сарфлаган. Украинага бостириб кирилиши ва унинг Путин кутганидан ҳам қаттиқроқ қаршилик кўрсатиши натижасида урушнинг чўзилиб кетгани ҳарбий харажатларни каррасига ошириб юборган. 

Россиянинг 2023 йилги харажатлар режасида мудофаага 4,98 триллион рубль сарфланиши кўзда тутилган. Маълумотлар шуни кўрсатадики, мамлакат январь-февраль ойларида мудофаа секторига режалаштирилган йиллик маблағнинг 40 фоиздан кўпроғини сарфлаб улгурган. 

Ўтган ҳафта эълон қилинган маълумотга кўра, Россиянинг бюджет тақчиллиги 2023 йилнинг дастлабки 4 ойида 3,4 триллион рубль ёки 42,3 миллиард долларни ташкил этган. Ваҳоланки, ўтган йилнинг мос даврида мамлакат бюджети даромадлари унинг харажатлари миқдоридан 1,2 триллион рубль (14,9 миллиард доллар) ортиқроқ бўлган. 

2022 йилда Россия ҳарбий харажатлар учун 5,5 триллион рубль (68,5 миллиард доллар) ёки давлат умумий бюджетининг 17,1 фоизини сарфлаган бўлса, бу йил январь-февраль ойларидаги мудофаа харажатлари Россия бюджетининг 36,2 фоизини ташкил этган. Ушбу миқдор Россиянинг ижтимоий сиёсатга сарфлаган маблағларидан икки, миллий иқтисодиёт учун қилинган харажатдан тўрт баравар юқори эканини англатади. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили АҚШда ҳам 2023 йил учун рекорд даражадаги мудофаа бюджети тасдиқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мудофаа бюджети

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг