Россиянинг қўшниси АҚШдан жанговар дронлар оляпти

Олам

image

2024 йилда Литвага АҚШдан Switchblade 600 жанговар учувчисиз самолётлари (дрон) келади. Бу ҳақда Болтиқбўйи республикасининг Мудофаа вазири Арвидас Анушаускас АҚШга ташрифи чоғида маълум қилди.

"Биз Қўшма Штатларнинг ўзидан кейин ўз армиясини янги дронлар билан таъминлаган биринчи давлат бўламиз, бу эса бўлинмаларимизнинг имкониятини сезиларли даражада кучайтиради", дейди вазир.

Маълум қилинишича, Литва учувчисиз аппаратлар билан бир қаторда уларни ишга тушириш ва бошқариш учун ускуналар, техник пакетлар ва ходимларни ўқитиш учун симуляторлар олади.

2022 йил декабрь ойида Литва АҚШдаги ҳамкорлари билан жанговар учувчисиз самолётларни сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган. Дронлар ва уларга ҳамроҳ бўлган асбоб-ускуналарни сотиб олиш бўйича шартнома қиймати 45 миллион еврони ташкил этиши кўрсатилган.

Маълумот учун, янги авлод Switchblade 600 жанговар машиналари юқори аниқликдаги оптикаси, танкларга қарши курашда самарали жанговар каллаклари билан ажралиб туради ва ҳавода 40 дақиқагача қолиши мумкин. Дрон учиш жойидан 40 км узоқликдаги нишонга зарба бериши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Литва дрон Switchblade 600

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг