Россиянинг бир қатор ҳудудлари дрон ҳужумига учради
Олам
−
28 Декабрь
5787Бугун, 28 декабрь куни Россиянинг турли ҳудудлари Укриана дронлари ҳужумига учради. Умумий 56 та Украина дрони йўқ қилинган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладковга кўра, ҳужум қисман Красногвардейск туманига қаратилган. Оқибатда икки тинч аҳоли вакили жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
“Яна бир дрон Верхососна қишлоғига зарба берди. Ҳужум оқибатида электр узатиш линияси зарар кўрди ва қишлоқ вақтинча электрсиз қолди. Фавқулодда хизмат бригадалари электр таъминотини тиклаш билан шуғулланмоқда”, деди Гладков.
Ростов вилояти губернатори Юрий Слюсарга кўра, ҳудудда ҳаво мудофаа тизимлари ва радиоэлектрон қарши кураш воситалари ёрдамида 17 та дрон йўқ қилинган.
“Каменск, Новошахтинск, Родионово-Несветайск, Усть-Донецк, ва Красносулинск туманлари устидаги ҳужумлар қайтарилди”, деди Слюсарь.
Дастлабки маълумотларига кўра, жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар қайд этилмаган.
Воронеж вилояти губернатори Александр Гусевнинг сўзларига кўра, тунда вилоят устида 28 та Украина дрони йўқ қилинган.
“Вилоятнинг айрим ҳудудларида (Пухово – Евдаково йўналишида) дрон қолдиқлари темирйўл электр тармоғини узиб қўйган”, деди Гусев.
Шу сабабдан темирйўл қатновида кечикишлар юзага келган, бироқ эрталабга келиб ҳаракат тўлиқ тикланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг бир қатор – Сочи, Қозон, Волгоград ва Астрахан аэропортларида дрон ҳужуми хавфи туфайли вақтинчалик чекловлар жорий этилган эди.
LiveБарчаси
Путин Тўқаевга ҳам ҳамдардлик билдирди.
28 Декабрь