Россиянинг Бахмутдаги ҳужуми фаоллиги пасайди – Украина Мудофаа вазирлиги
Олам
−
24 Май 2023
5038Россия кучларининг Бахмут йўналишидаги ҳужум операциялари фаоллиги бироз пасайди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Бахмут шаҳрида жанглар камайган, россиялик ҳарбийлар назорат остига олган ҳудудларни тозалашда давом этмоқда”, деб ёзган у.
Унинг сўзларига кўра, ҳужумлар сони доимий равишда юқори бўлмоқда.
Украина қўшинлари шаҳарнинг жануби-ғарбий чеккаси – “Самолёт” кичик туманини назорат қилмоқда.
“Бахмутнинг шимолий ва жанубидаги қанотларда бизда бироз олдинга силжиш бор”, дейди Маляр.
Унинг қайд этишича, Бахмут чеккасида жанглар давом этмоқда, рус армияси стратегик муҳим нуқталарни эгаллашга ҳаракат қилмоқда ва катта йўқотишларга дучор бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин 224 кунлик ҳужум операциясидан кейин Бахмут тўлиқ назоратга олинганини айтгани ҳақида хабар берган эдик. Орадан кўп вақт ўтмай Украина Қуролли кучлари Пригожиннинг ушбу даъвосини рад этиб чиқди.
LiveБарчаси