Россиялик вазир: Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИга қўшилади
Жамият
−
01 Декабрь 2019
10783Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин Ўзбекистон 2020 йилда Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилишини тасдиқлади.
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовнинг шахсий Telegram каналида маълум қилишича, Орешкин Олий иқтисодиёт мактаби (НИУ ВШЭ) талабалари билан бўлган учрашувда Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириши ҳақида гапирган.
Бундан ташқари, вазир талабаларга таътилда Ўзбекистонга боришни тавсия қилиб, мамлакатни туристик жиҳатдан ниҳоятда қизиқ ва меҳмондўстлигини айтиб ўтган.
Қайд этилишича, ҳозирда Ўзбекистон давлат корхоналарига ЕОИИга киришдаги имтиёзлар борасида музокаралар олиб бориляпти. Орешкин бу масалада келишувга эришилишига ишонч билдирган.
Иқтисодчи бошқа ишончли манбаларига таяниб, Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши 2020 йилнинг кузида Тошкентдаги МДҲ давлатлари саммитида эълон қилишини таъкидлаган.
LiveБарчаси