Россиялик мулозим Марказий Осиёдан келган мигрантларнинг урушга жўнатилишини ёқлаб чиқди
Олам
−
12 Май 2023
9263Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин ижтимоий тармоқларда Россия фуқаролигини олган Марказий Осиё давлатларидан келган мигрантларнинг сафарбар этилиши ҳақидаги фикрларга қўшилишини маълум қилди. Бу ҳақда у матбуот анжумани чоғида айтиб ўтди.
Бастрикиннинг айтишича, муҳожирлар сони ортиб бормоқда ва шу билан бирга улар томонидан йирик шаҳарларда содир этилган оғир жиноятлар ҳам кўпаймоқда.
“Бу одамлар томонидан айтилган фикр: руслар фронтда экан, мигрантлар бизнинг орқамизга ҳужум қилмоқда. Одамлар агар Россия фуқаролигини олган бўлса урушда олдинги чизиққа боришини таклиф қилмоқда. Сиз фронтга бормадингиз, фуқаролик бурчингизни бажармаяпсиз, илтимос, ватанингизга қайтинг”, дейди Бастрикин.
Унинг қайд этишича, мигрантлар сони ортиб бормоқда ва шу билан бирга улар томонидан содир этилган оғир жиноятлар сони ҳам кескин ортиб бормоқда. Масалан, 2021 йилда 11 минг, 2022 йилда эса 15 минг киши оғир турдаги жиноятларни содир этган.
Бастрикиннинг қўшимча қилишича, бу энг катта шаҳарларда яққол намоён бўлади.
Бастрикин биринчи марта бундай таклиф билан чиқаётгани йўқ. У жорий йилнинг январь ойида Украинадаги урушда қатнашиш учун Ўрта Осиё ва Кавказортидан рус фуқаролигини олган аҳолини Украинага юборишни ёқлаб чиққан.
“Россия фуқаролигини олиш орқали бу одамлар нафақат ҳуқуқларни, балки амалдаги қонунчиликда белгиланган мажбуриятларни ҳам оладилар. Улардан бири Россия Федерацияси Қуролли Кучларида ҳарбий хизматни талабларга мувофиқ ўташдир”, дейди Бастрикин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда Украинадаги босқинга баҳорги сафарбарлик доирасида урушга ёлланувчиларга босиб ўтган ҳар бир километри учун 650 доллар миқдорида мукофот таклиф қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь