Россия урушга ёлланувчиларга фронтда босиб ўтган ҳар бир километр учун 650 доллар беришни ваъда қиляпти – “The Telegraph”

Олам

image

Россияда Украинадаги босқинга баҳорги сафарбарлик доирасида урушга ёлланувчиларга босиб ўтган ҳар бир километри учун 650 доллар миқдорида мукофот таклиф қилинмоқда. Кремль бу сафарбарликнинг навбатдаги босқичидан ўтиб олишга ёрдам беради деб умид қилмоқда. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳукумат веб-сайтларида ҳамда давлат муассасалари ва ташкилотларининг, жумладан, кутубхоналар ва лицейларнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларида ишга қабул қилинганларга бир қатор имтиёзлар таклиф этувчи эълонлар пайдо бўлган.

Хусусан, Ғарбий Ярославл вилоятидаги муниципал маъмурият томонидан рўйхатдан ўтиш учун тахминан 3 800 доллар миқдорида бир марталик мукофот эълон қилинган. Агар ёлланганлар Украинага юборилган бўлса, уларга ойига 2500 долларгача маош, қўшимча равишда “фаол ҳужумкор операцияларда қатнашгани учун” кунига тахминан 100 доллар ва “ҳужум гуруҳлари ичидаги олдинга силжиган ҳар бир километр учун” 650 доллар ваъда қилинган.

“Кремль Украинадаги тўхтаб қолган уруши учун янги ёлланганларга жуда муҳтож, аммо сафарбарликнинг яна бир номақбул босқичидан қочишни хоҳлайди. Сентябрь ойида унинг қисман сафарбар этилиши ўн минглаб эркакларнинг мамлакатни тарк этишига олиб келди”, дейилади хабарда. 

Мажбурий сафарбарлик ўрнига ҳукумат эркакларни кўнгиллиликка жалб қилишга умид қилмоқда. Хабарларга кўра, ишга ёлловчилар муносиб эркакларни рўйхатдан ўтишга чақиради, қизиқтирувчи имтиёзлар ёзилган эълонлар тахталари ўрнатилади. Ҳарбий хизматга чақирув идоралари талабалар ва ишсизларни жалб қилиш учун университетлар ва ижтимоий хизмат агентликлари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бутун мамлакат бўйлаб эркаклар ҳарбий хизматга чақирув идораларидан чақирув олишмоқда. Москвадан 250 чақирим шимолда жойлашган Вологда вилоятида чақирув қоғози олиб, ҳарбий хизматга борган эркаклар ҳудудни тарк этишига тўсқинлик қилувчи ҳужжатларга имзо чекишга мажбур бўлгани хабар қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши урушга ёлланганлар мукофот пули

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг