Россиялик кўнгиллилар Париж Олимпиадасида волонтёрлик қила оладими?

Спорт

image

Парижда мезбонлик қиладиган 2024 йилги ёзги Олимпия ўйинларининг кўнгиллилар дастури барча мамлакатлардан келган иштирокчилар учун очиқлиги ва руслар учун махсус мезонлар йўқлиги маълум бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Манбага кўра, россиялик волонтёрлар, шунингдек, бошқа миллатга мансуб кўнгиллилар учун ҳам алоҳида мезонлар йўқ. Махсус дастур танлов талабларига жавоб берадиган ҳар бир киши тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақасида волонтёрлик қилиши мумкин.

Олимпия ўйинлари 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар бўлиб ўтади. Токиода 2021 йилда ўтказилган ёзги Олимпиада ўйинларига коронавирус пандемияси сабабли хорижлик кўнгиллилар жалб этилмаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг