Россиялик генераллар ракета ҳужумида яраланди – Украина разведкаси

Олам

image

Россия Қора денгиз флоти штаб-квартирасига уюштирилган ҳужумда камида тўққиз киши ҳалок бўлди. Ярадорлар орасида россиялик генераллар ҳам бор. Бу ҳақда Украина разведкасига таяниб, “Америка овози” хабар берди. 

“22 сентябрь куни Севастополдаги Россия Қора денгиз флоти штаб-квартирасига уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди, 16 киши яраланди”, дейди Украина Разведка бош бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов.

Бундан ташқари у ярадорлар орасидаги генерал-полковник Александр Романчукнинг аҳволи жуда оғирлиги ва Бош штаб бошлиғи, генерал-лейтенант Олег Цеков ҳушсиз ҳолдалигини айтган.

Унинг таъкидлашича, тақдим этилган маълумотларга Қора денгиз флоти штаб-квартирасида ишламаган ярадор ҳарбий хизматчилар киритилмаган. 

“Навбатчиликдаги, хавфсизликдаги ва бошқа ҳарбий хизматчилар – улар мен сизга айтган рўйхатга киритилмаган”, дейди Буданов.

Бироқ, у Россия Федерацияси Қора денгиз флоти қўмондони адмирал Виктор Цоколовнинг ўлими эҳтимоли ҳақидаги хабарларни тасдиқламади. Разведка унинг қандай ҳолатда эканини билмаслигини айтди.

Россия Мудофаа вазирлиги эса йўқотишлар ҳақида аниқ маълумот бермаган.

Маълумот учун, кеча, 22 сентябрь куни тушдан кейин Россия Қора денгиз флоти штаб-квартирасига ракета зарбаси берилган, шундан сўнг бинода катта ёнғин содир бўлган. Гувоҳларнинг видеоларига қараганда, штаб-квартирага камида иккита ракета келиб тушган.

Машҳура Имомова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Қора денгиз ракета ҳужуми Украина разведкаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг