Россиялик эркак Кипрда АҚШ электроникасини контрабанда қилгани учун ҳибсга олинди
Олам
−
01 Сентябрь 2023
2933Россия Федерацияси ва Германия фуқароси 33 ёшли Артур Петров Кипрда АҚШ талабига биноан ҳибсга олинди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, Петров икки шериги билан бирга 2022 йил февралидан 2023 йил августигача Россиянинг "Электроком” МЧЖ учун Америка фирмаларидан катта миқдордаги электроника сотиб олган.
Контрабандачилар етказиб бериш Россияга мўлжалланганини яшириш учун учинчи мамлакатларда рўйхатдан ўтган сохта юридик шахслардан фойдаланган. Петровга Қўшма Штатларда бир нечта айбловлар қўйилган, жумладан, экспорт назорати қонунларини бузганлик, фирибгарлик ва пул ювиш учун фитна уюштириш кабилар.
Уларнинг ҳар бири учун максимал жазо – 20 йиллик қамоқ жазоси. Ҳукмни Америка суди чиқаради.
"Путиннинг урушини қўллаб-қувватлаш учун экспорт назорати чекловларимизни четлаб ўтганлар жавобгарликка тортилади", дейди экспорт назорати масалаларини назорат қилувчи Савдо вазири ёрдамчиси Мэтью Аксельрод.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Молия вазирлиги Москвадаги “Интеллект” компанияси ва унинг бош директори Сергей Козлов ҳамда Шимолий Корея фуқароси Чон Чин Ённи Шимолий Кореяга нисбатан санкциялар рўйхатига киритганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь