АҚШ Шимолий Кореяда ракета ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаган шахсларга санкция қўллади
Олам
−
01 Сентябрь 2023
3481АҚШ Молия вазирлиги Москвадаги "Интеллект" компанияси ва унинг бош директори Сергей Козлов ҳамда Шимолий Корея фуқароси Чон Чин Ённи Шимолий Кореяга нисбатан санкциялар рўйхатига киритди. Бу вазирлик сайтида маълум қилинди.
Вазирликнинг 31 август куни эълон қилган баёнотида айтилишича, бу жисмоний ва юридик шахслар оммавий қирғин қуроллари ва баллистик ракеталарини ноқонуний ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи КХДРдаги ташкилотларни бевосита қўллаб-қувватлаган ёки даромад келтиришда ёрдам берган.
Гап шундаки, Россия Федерациясида яшовчи Чон Чин Ён Сергей Козлов билан биргаликда Шимолий Кореядан келган қурилиш ишчиларини Россияда иш билан таъминлашни мувофиқлаштирган ва Козлов ёрдамида кемасозликда кенг қўлланиладиган товарлар сотиб олган.
Бундан ташқари, Чон Чин Ён Россияда ишлайдиган Шимолий Кореянинг IT-мутахассислари гуруҳини бошқарган ва унинг аъзоларига Козлов ходимларининг қариндошлари томонидан тақдим этилган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда халқаро IT бўйича фрилансер ёллаш платформаларида ҳисобларни тасдиқлашда ёрдам берган.
Шунингдек, АҚШ Молия вазирлиги Чон Чин Ён Москвада “Интеллект” МЧЖ ва “Иккинчи Табиий фанлар академияси” ўртасидаги қўшма қурилиш лойиҳасига масъул эканини билдирган.
Ушбу компания 2010 йилда АҚШ томонидан оммавий қирғин қуроллари ёки уларни нишонга етказиш воситаларини тарқатиш билан боғлиқ фаолиятда иштирок этгани учун санкцияланган эди.
Қайд этилишича, санкциялар КХДРнинг бир ҳафта олдин айғоқчи сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқиш бўйича иккинчи муваффақиятсиз уринишига жавобан киритилган.
“Интеллект" МЧЖ 2019 йилда Москвада рўйхатдан ўтган. Компаниянинг устав капитали 10 минг рублни ташкил этади, унинг 2022 йилдаги даромади 3 миллион рублдан ошган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь